Хусусан, ўзини ўзи банд қилган ёшларга гаровсиз 20 миллион сўмгача, тадбиркорлик кўникмасига эга бўлиб, ўз бизнесини бошлаётганларга 300 миллион сўмгача, фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлган ёш тадбиркорларга 2 миллиард сўмгача, камида 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса 10 миллиард сўмгача кредит берилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда “Менинг биринчи касбим” дастурини бошлаш топширилди. Бунда стажировка дастури асосида олийгоҳ битирувчилари ўртасида танлов ўтказиб, уларга ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Тадбиркорликни энди бошлаётган ёшларнинг 30 фоизи бизнес кўникмаси етишмагани учун қийинчиликка учраётгани қайд этилди.
Шу боис, ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш, ғояни бизнесга айлантириш, бухгалтерия, банк, маркетинг, ички ва ташқи бозорларга чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатадиган “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади.
Мутасаддиларга ёшлар учун қулай жойларни белгилаб, бу йил Қорақалпоғистон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида, келгуси йилда қолган ҳудудларда бундай марказларни ташкил қилиш топширилди.
Ёш тадбиркорларга 15 фоизли кредит ажратилади
Жорий йилдан “Келажак тадбиркори” дастури ишга туширилади ва ёш тадбиркорларга 7 йил муддатгача 15 фоизли кредит ажратиш бошланади.
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда спорт соҳаси рақамлаштирилади: мактабларда камида биттадан спорт тўгараги ташкил этилади
- Давлатимиз раҳбари Масқат шаҳрига келди
- Пхукетда юз берган кучли ёнғин оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 40 нафаргача одам жароҳат олди
- My.gov.uz портали орқали 44 та тиббий хизмат туридан фойдаланиш мумкин
- Ўмондаги йирик бозорда Ўзбекистон маҳсулотлари учун махсус павильон ажратилади
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Бу – тарихий кўрсаткич!
- Ҳар бир шифокор ва ҳамширанинг ойлиги KPIга боғланади
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Олимлар Ерни совутиш учун космосга қуёшдан ҳимоя қилувчи воситани жойлаштиришни таклиф қилишди