Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 31 январь куни тахминан соат 10.00 ларда вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.О., Шайхонтоҳур тумани Хадра м.ф.й. ҳудудидаги йўлнинг қатнов қисмидаги бордюр устида овқатланганлиги видеотасвирга олинган. Вояга етмаган С.О. ушбу хатти-ҳаракатлари билан ўзини ва атрофдаги шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган С.О. билан профилактик суҳбат ўтказилди, унинг онасига эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ота-оналарни фарзандларидан доимо хабардор бўлишни, биргина “лайк” ортидан қувиш инсонни ўлими билан якун топиши мумкинлиги билан огоҳлантирди.