Опера санъатини янада юксалтириш, моҳир ижрочиларни кашф этиш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги жорий йилнинг 25 февраль 1 март кунлари “Ёш вокал ижрочилари” республика кўрик-танловини эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 декабрдаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда опера санъатини янада юксалтириш, моҳир ижрочиларни кашф этиш, опера санъати ижрочиларининг маҳорати, истеъдоди ва қобилиятини намоён этиш, уларнинг ижрочилик кўникмаларини янада ривожлантириш, опера санъати ижрочиларни юксак даражага кўтариш, миллий санъатимизни дунё саҳналарига олиб чиқиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ижодини кенг тарғиб қилиш, опера санъати ижрочилигининг ижро имкониятларини ошириш ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан оммани таништириш мақсадида Маданият вазирлиги танлов эълон қилади.
Танловда болалар ва санъат мактаблари ўқитувчилари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб интернатлари, мусиқа ва санъат коллежлари, олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилари, бадиий ва ижодий жамоаларнинг ижрочилари (1-гуруҳ 16-22 ёш, 2-гуруҳ 22-32 ёш) иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этишни истаган ижрочилар 2022 йил 22 февралга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Танлов ғолиблари махсус диплом, тегишли миқдорларда пул мукофотлари ҳамда танловнинг Гран-при ва 1-ўрин ғолиблари (талабалардан ташқари) мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.