НКМК ёшлар етакчилари Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган мазкур акцияни ўтказишдан мақсад “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этинг!” шиори остида Мўйноқ туманидан 100 километр узоқликда жойлашган Орол денгизиниг қуриган қисмида 30 мингта саксовул кўчатларини ўтқазиш орқали “яшил қопламалар”ни барпо этишдан иборат.

Навоий вилояти ахборот хизмати хабарига кўра, акция доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан Мўйноқ шаҳридаги умумтаълим мактабларга 5 та замонавий компьютер жамланмаси совға қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Мўйноқдаги “Кемалар қабристони”да бўлишди.        

Маълумот учун: “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи йирик компанияларнинг ўнталигига киради.

Комбинат ер ости бойликлари захираларини геологик қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлашдан то тайёр маҳсулот олишгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнлари тўлиқ амалга ошириладиган саноат кластеридир.

“НКМК” АЖ Ўзбекистон кон-металлургия саноатининг энг йирик корхонаси ҳисобланиб, унинг ишлаб чиқариш бўлинмалари республикамизнинг 7 та ҳудудида жойлашган.

2021 йилда комбинат жаҳондаги олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар рейтингида 5-ўринни эгаллади.

Ўтган йилда комбинатнинг республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 13 фоиздан ортиқни ташкил этиб, давлат бюджетига жами тушумларининг улуши эса 20 фоизга яқин бўлди.

Бугунги кунда “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида 46 минг нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилишади. Шундан 13 минг нафардан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.