Маълум қилинишича, махсус қутқарув операциясида “Қалқама” маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашди. Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиқди.

Ўз навбатида, ёш халоскор қаҳрамон - Озодбекка вазирлик улкан миннатдорлик билдирди.

Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болажон ҳаёти сақлаб қолинди, айни вақтда болакай шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида. 

"Азиз ҳамюртлар, барчангиздан фарзандлар ҳаёти ва хавфсизлиги учун доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишни сўраймиз", дейилади ахборотда.