Риштон туманидаги 2-касб-ҳунар мактабида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021" минглаб ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирди.

Форумда  бешта муҳим ташаббус доирасида кўргазмалар, янги лойиҳалар ва ёшлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилари томонидан ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси намойиш этилди.

Тумандаги бир гуруҳ фаол ёшлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарур бўлган уюшмаган ёшларга ташкилотчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар топширилди. Шундан сўнг маданий-маърифий тадбир концерт дастурига уланиб кетди. Форумда таниқли қўшиқчилар ҳамда туман маданият бўлими хонандалари ижро этган куй-қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Ёшлар форуми доирасида спорт мусобақалари, ёш дизайнерлар ўртасида либослар кўргазмаси, кўрик-танловлар ўтказилиб, унда тумандаги барча ўқувчилар, талабалар, уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Суратлар муаллифи Ғ.Лутфуллаев