Филиалда кўп фанлар бўйича чуқур фундаментал билим берилади. Шу боис, мазкур олий таълим муассасаси дипломини олган битирувчилар қаерда ишлашидан қатъи назар, ҳар доим юқори билим даражаси, дунёқараши, воқеа-ҳодисаларни чуқур таҳлил қилиш қобилияти билан ажралиб туради. Бунда таълим даргоҳида ўтказиб келинаётган илмий-амалий, маънавий-маърифий ва ижтимоий-сиёсий тадбирлар муҳим ўрин тутади. Талабалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинади ва уларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этади.

Тадбирда кўриб чиқилган масалаларнинг аҳамияти шундан иборатки, ҳақиқатан ҳам, кейинги вақтда мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. Биз сўнгги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги — улкан ўзгаришлар ва ютуқлар босқичига қадам қўйдик. Ўзбекистонда уйғониш даври — Учинчи Ренессанснинг янги пойдевори қўйилмоқда.

Тадбирда йиғилганлар таъкидлашича, Янги Ўзбекистон жаҳонда ўзининг муносиб ўрнига эга, қудратли ва обод давлат бўлиши лозим. Илм чўққиларини эгаллаб, малакали кадр бўлиб етишган ва мамлакатимиз келажаги равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган билимли ёшлар Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўйишда муҳим ўрин тутади.