Ўзбекистонда фаолият юритаётган ёш олимлар учун халқаро стандартлар асосида илмий мақолалар ёзишнинг ўзига хос жиҳатларини батафсил тушунтириш, юқори рейтингли нуфузли журналларда чоп этиладиган мақолаларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ва тавсиялар бериш мақсадида «Elsevier Academy» томонидан семинар-тренинг ва вебинарлар ташкил этилади ва нуфузли халқаро илмий ахборотлар манбасидан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш имкони берилади.
Маълумот учун, Elsevier бугунги кунда дунёдаги энг катта илмий маълумотлар базаси ҳисобланади. Ташкилотнинг мақсади жаҳонда илм-фанни ривожлантиришдан иборат бўлиб, у 5 мингдан ортиқ нашриёт ва 23 минг илмий журнални бирлаштиради ва дунёнинг 7 миллиондан зиёд тадқиқотчилари улардан фойдаланади.