Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларни яратиш мақсадида "Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари" танлови ташкил этилди. Танлов якунлари бўйича ўз инновацион лойиҳасига эга бўлган 50 нафар ёшлар иш билан таъминланди ва лойиҳаларни жорий этиш учун 470 миллион сўм маблағ ажратилди.
"Ҳар бир ёшга 1 гектар" лойиҳаси доирасида Чуст туманидаги ер майдони ажратилган ёшларга Ёшлар академияси орқали 10 миллион сўмгача бўлган миқдорда маблағлар ажратилди ва 200 нафар ёшлар иш билан таъминланади.
Ёшларнинг стартап лойиҳаларини молиялаштириш учун бугунга қадар умумий қиймати 36.2 миллиард сўм бўлган 58 та стартап лойиҳалари молиялаштирилди ҳамда 557 та янги иш ўрни яратилди.
"Яшнабод" инновацион технопаркида ҳозирда 37 та инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда. Технопарк резидентлари томонидан 370 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, ҳозирда яратилган иш ўринларида 176 нафар ёшлар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, республикамизнинг ҳар бир вилоятида Ёшлар технопарки ташкил этилмоқда. Оҳангарон шаҳрида Ёшлар технопарки фаолияти йўлга қўйилиб 10 нафар ёшлар иш билан таъминланди. 2021 йил якунига қадар Андижон, Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳамда Нукус, Гулистон шаҳарларида Ёшлар технопарклари ташкил этилади ва янги 50 та иш ўрни яратилади.
Ўз навбатида вазирлик томонидан ёшлар бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам қатор ишлар бажарилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази ишга туширилди. Марказда юқори техника ва технологиялар асосида ҳар йили 1500 та ёшларга касаначилик, енгил саноат, ўймакорлик, сартарошлик, пайвандчилик, робототехника ва пазандачилик йўналишлари бўйича ёшларга маҳорат дарслар ўтилади.
Ёшлар академиясига 1950 нафар инновацион лойиҳалар ва ғояларга эга иқтидорли ёшлар жалб қилинди. Уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ёшлар академияси жамғармасига 2021 йил апрель ойи ҳолатига 7,9 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Республикамизнинг чекка ҳудудларида ёшларга замонавий йўналишлар бўйича таълим беришга мўлжалланган “TexnoBus” технологик мобил таълим платформаси жорий этилди.
Иқтидорли ёшларни инновацион соҳадаги билимларни ошириш ва тижоратлаштириш кўникмаларини шакллантириш қаратилган “Technoways” технологик ривожланиш марафони мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Марафонда иштирок этиш учун келиб тушган аризалар сони 530 тани ташкил этиб шулардан 50 нафар иштирокчи саралаб олинди ва энг истиқболли деб топилган 30 та лойиҳа 570 млн сўмга молиялаштирилди.
15 ёшгача бўлган болаларда илм-фан ва инновациялар маданиятини сингдириш ҳамда математика-моемотехника, шунингдек аниқ ва табиий фанлар бўйича билимларини ошириш мақсадида “Science for kids” платформаси ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар 16 та тадбир ташкил этилди ҳамда 18 000 га яқин болаларни қамраб олган.
Инновацион ривожланиш томонидан илм-фанни миллий қадрият сифатида шакллантириш, ёш авлоднинг таълимга бўлган қизиқишини орттириш мақсадида умумий соврин жамғармаси 220 миллион сўм "Ёшлар илм-фан учун" креатив видеороликлар танлови ташкил этилди.
"Инновацион ғоялар ҳафталиги – InnoWeek.uz-2020" доирасида Ўзбекистонда илк бор "World youth innovation forum – 2020" халқаро ёшлар инновацион форуми ўтказилди. Форумнинг уч кунлик сарҳисоби бўйича 3-5 ноябрь кунлари бўлиб ўтган сессияларда умумий ҳисобда 14700 га яқин ёшлар онлайн (www.wif.im расмий сайти – 12165 та, “YouTube Stream” – 2299 та,) тарзда дунёнинг турли мамлакатларидан қатнашишди.
Ёш олимларнинг илмий-инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ умумий қиймати 30 миллиард сўм бўлган 10 фан йўналиш бўйича ёш олимларнинг амалий ва инновацион лойиҳалари амалга оширилмоқда.
“Scopus” халқаро илмий нашрлар маълумотлар базасида энг юқори Хирш индексига эга 40 ёшгача бўлган олимларга Ёшлар академияси томонидан 400 миллион сўм миқдорида мукофот пуллари берилди.
Ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 нафар ёшларга бепул инглиз тили ўргатишга мўлжалланган “English for science” лойиҳаси амалга оширилмоқда.