Ёшлар ойлиги муносабати билан Қарши давлат университет ректори, профессор Д.Набиев ОТМга бириктирилган Қамаши тумани Баландчайла маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлардан Гулнаво Отақулова, Қудрат Бобомуродов, Худойберди Бобоқулов, Дилшод Ҳайитов, Меҳриддин Эшмаматов, Асадбек Абдиев, Пўлат Саъдуллаев, Шаҳзод Бердираҳматов, Бекзод Боймуродов, Бекжон Дўстмуҳаммедов ва Исломжон Абдураҳмонов хонадонларида бўлиб, мулоқот қилди.

Учрашувларда уларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тикув машиналари, замонавий русумдаги ноутбуклар, қулоқ эшитиш мосламалари, синтезатор электрон мусиқа чолғу асбоби, замонавий электрпайвандлаш ускунаси, электрон овоз кучайтиргич, спорт кийимлари, китоблар тўплами, моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Шунингдек, вақтинчалик ишсиз ёшлардан Шаҳзод Бердираҳматовга университет хўжалик бўлимига ишга жойлашиш таклифи берилди. Даволанишга муҳтож ёшларга Қарши шаҳридаги хусусий клиникада тиббий кўрикдан ўтишлари молиялаштириб берилиши маълум қилинди. Университет ректорининг ёшлар хонадонига ташрифи давом этмоқда