Шулардан 260 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бугунги кунга қадар улардан 228 нафари спорт, 107 нафари бадиий ижодкорлик тўгаракларига, 150 нафари рус тили, 136 нафари инглиз тили, 240 нафари компьютер ва 98 нафари кимё-биология машғулотларига жалб этилган.
Институтнинг талабалар турар жойида ўтказилган “Ёшлар фестивали” доирасида фан, спорт, касб-ҳунар тўгараклари ўтказилди. Унда маҳаллаларнинг уюшмаган ёшлари ва талабалар иштирок этдилар.
Фестивалнинг якуний қисми ижодий ва бадиий кечага айланди. Унда талабалар томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўриниши, “Ибн Сино издошлари” терма жамоасининг биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш усуллари, пазанда ва тикувчи қизларнинг ижод маҳоратлари намойиш этилди.
Шунингдек фестивал доирасида “Темир дафтари”га киритилган оилалар учун ташкил этилган тиббий кўрикда 35 нафар фуқаро саломатлиги текширувдан ўтказилди. Маҳаллалароаро мини футбол спорт тури бўйича бўлиб ўтган ректор кубогида “Бунёдкор” МФЙ ёшлари ғолиб бўлдилар.
Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти Яҳёбек Мўминов, эстрада хонандаси Ғайратбек Усмонов, Муқумий номидаги драма театри актёри Музаффар Ҳамидовнинг шўх куй-қўшиқлари барчани даврага чорлади.
Андижон давлат тиббиёт институти матбуот хизмати