ЖССТнинг маълумотларига кўра, охирги беш ой ичида COVID-19 билан зарарланиш ёш авлод орасида уч баробар ортган.

24 февралдан 12 июлга қадар ўрганилган 6 миллион зарарланиш ҳолатида 15-24 атрофидаги ёшлар ўртасида коронавирус билан касалланиш даражаси 4,5 дан 15 га кўтарилган. Бунга сабаб қилиб, ёшларнинг дўстлари билан вақтини кўп бирга ўтказиши, тунги клуб ва пляжларга кўп бориши кўрсатилмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, Европада бу кўрсаткичлар анча юқори: ёшларнинг ҳар учтасидан бирида вирус аломатлари кўзга ташланмоқда.