Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда, бундай тизимли ишлар Иштихон туманида ҳам олиб борилмоқда. Туман ҳокими Шуҳрат Негматов олис ҳудудлардан бири Чимқўрғон МФЙ ёшлари билан учрашди. Учрашувда, 26 нафар ёшнинг 30 та мурожаати тингланди. Мурожаатлари асосида уларнинг масалалар жойида ҳал этилди.

Жумладан, Шохруҳ Шоххўжаевга сартарошлик касбини давом эттириши учун сартарошлик асбоб-ускуналари, тикувчиликни касб қилган Гулҳаё Раджабовга тикув машинаси бепул берилди.

Диёр Маликовга режа қилган жойидан енгил конструцияли автомойка очишга рухсат берилиб, бунда “карчер” ускунаси ҳокимлик томонидан бепул ажратилди.

Сунатилло Эрмановга дурадгорлик фаолияти учун кредит, унинг акаси Ойбек  Эрманов эса жамоатчилик асосида ишга жойланди.

Шоҳида Ҳолматова қишлоғида болалар боғчаси йўқлигидан шикоят қилди. Туман ҳокими фуқарога оилавий боғча очиш таклифини бериб, бунда ҳар қандай ёрдамни беришга ва қўллаб-қуватлашини айтди. Бундан ташқари, Ёдгора Ботирова икки ёшгача бўлган болалар пулини, сўнги уч ой мобайнида ҳеч қандай сабабсиз ололмаётгани ҳақида туман ҳокимига мурожаат қилди. Ушбу масала, учрашувда иштирок этаётган ДХХ ходими томонидан назоратга олиниб тегишли тартибда кўриб чиқилади. Кредит олиш, тадбиркорликка ўқиш, кадастр ҳужжатини олиш, газ баллон масалалаларида қилинган мурожаатлар ўрганилиб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Ёшлар билан бўлган учрашувда туман ҳокимлиги вакиллари, ташкилот раҳбар ҳамда ходимлари, ДХХ бўлим бошлиғи иштирок этди.