Президентимизнинг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-
Фармон билан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қуйидаги тартиб жорий қилинди.
Унга мувофиқ:
а) 2021 йил 1 майдан бошлаб, 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан имтиёзлар тақдим этилади.
2021 йил 1 июндан бошлаб, “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бўлган миқдори “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.
Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача бўлган қисми мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан компенсация қилинади.
Фармоннинг 5-бандига асосан АТ “Халқ банки”нинг ҳудудларда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларни бизнесга тайёрлаш, маслаҳат бериш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Юз минг тадбиркор хотин-қизлар” лойиҳасини амалга ошириш доирасида;
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, ихтисослашуви ва бошқа хусусиятларини инобатга олиб, қиймати 33 миллион сўмгача бўлган тайёр бизнес-режалар банки яратилади;
ўттиз ёшгача бўлган хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда, мос йўналишлар бўйича (ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик ва бошқалар) малакали мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ва ўқув тренингларни ташкил этилади.
Мазкур Фармоннинг 8-бандига асосан 2021 йил 1 майдан бошлаб деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларни сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан патронажга олиш тизими жорий қилинади. Бунда, сектор, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан “устоз-шогирд” тамойили асосида ёшларга ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, ерлар ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган маҳсулотни реализация қилиш ва бошқа масалаларда ёрдам кўрсатилади;
“Ёшлар дафтари”га киритилган деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланаётган ёшларга “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармалари ҳисобидан уруғликлар ва кўчатларни харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари миқдоригача субсидия ажратилади.
Шунингдек, мамлакатимизнинг барча туман (шаҳар)ларида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади.
А.Хатамов,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази
Иштихон туман бўлинмаси раҳбари