Ботаника боғида барча санитария талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилаётган тадбир доирасида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги хусусий  мактаб ўқувчилари,  республика ташкилотлари иштирок этмоқда. 

Вазирлик томонидан Форум доирасида “Илм фан” бурчаги ташкил этилган бўлиб, унда турли фанлар бўйича  олимпиада мусобақалари, Республика таълим марказининг дарсликлари ва рақамли ресурслари ҳамда хусусий мактаблар тақдимотлари бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган майдонча ёшлар қизиқишини ортишига сабаб бўлмоқда. 

Фан олимпиадаларида муносиб қатнашган ўқувчилар вазирлик томонидан тақдирланди.