Футбол бўйича мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси (U-18) Венгриянинг Чаквар шаҳрида шу юрт термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Учрашувнинг учинчи дақиқасида мезбонлар ўйинчиси Гегелий Котсис ҳисобни очди. 32 дақиқада Нурлан Ибрагимов баҳсдаги мувозанатни тенглаштирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб футболчиларимиз олдинга чиқиб олди. Голга Равшан Хайруллаев муаллифлик қилди. Биринчи бўлим тугашига бир дақиқа қолганда Милан Клауз ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.
Шундай қилиб Рауф Инилеев шогирдлари Европадаги мамлакат жамоаси билан дуранг қайд этди.