Аввал хабар берганимиздек, икки кунлик баҳслар якунида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 16 давлат орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. 

Кечадан Бангкок татамиларида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. Илк кунги беллашувларда Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар 6 та медални қўлга киритди. Эътиборли жиҳати, ёш спортчиларимиз қўлга киритган меддалларнинг ярми олтин!

Шоҳсупага кўтарилган ёшларимиз:

Олтин медал:

- 48 кг: Ҳалимажон Қурбонова,

- 66 кг: Азизбек Ортиқов,

- 57 кг: Шукуржон Аминова.

Бронза медал:

- 52 кг: Умида Жуманиёзова,

- 63 кг: Фарангиз Режепова,

- 73 кг: Ҳожиакбар Тошев.