Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакати жамоалари иштирок этган мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон – Швеция терма жамоасига қарши майдонга чиқди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришган жамоамиз рақибларини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда илк бор чемпионликни қўлга киритди.
Швециядан қайтиб келган чемпион жамоамизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари тантанали кутиб олди.
— Терма жамоа сафида вилоятимизнинг Оққўрғон туманидаги 78-сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларидан Шуҳрат Жўраев, Дилшод Жўраев, Денис Никитин, Дилмурод Азимов ва мураббий Азамат Мўминов ҳам мазкур халқаро турнирда иштирок этиб, чемпионлар сафидан жой олди, — дейди Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов. — Ушбу чемпион ёшларимиз Оққўрғон туманида ҳам муносиб кутиб олиниб, ҳокимлик томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди. Мамлакатимиз байроғини халқаро аренада баланд кўтарган чемпионларимизнинг ёрқин ғалабаси бошқа ёшларимизнинг спортга бўлган иштиёқи ошишига хизмат қилиши табиий.
Илҳом РАҲМОНОВ