Ўқув курси давомида ёш оилалар учун бирламчи зарур маълумотларни эгаллаган ёшларга сертификатлар топширилади.
Психолог Дониёр Эгамберганов фикрича, ёш оила қурувчиларни марказда ўқитиш яқин келажакда катта самара бериши, шубҳасиз. Туманда ҳар йили икки мингдан ортиқ никоҳ қайд этилмоқда. Ажрашиш ҳолатлари кам бўлса-да кузатилмоқда.
Бу салбий ҳолат ёшларнинг оила юритишда етарлича билимга эга эмасликлари, арзимас қийинчиликлар олдида тажрибасизлик қилиб қолишлари оқибатида келиб чиқади. Марказга бириктирилган тажрибали психолог ва имом-хатиблар ёшларга ҳаётий мисоллар асосида оила қуриш борасида билим ва сабоқ бераётганликлари туманда бу каби ҳолатлар кескин камайишига олиб келади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири