Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 7 449 686 нафар сайловчи ёшлар иштирок этадилар. Шундан 837 952 нафари илк марта сайловда иштирок этадиган ёшлардир, деб ёзди Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев ўзининг расмий телеграм каналида.

Ана шу жараёнда ёшларнинг сиёсий билими, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида yoshsaylovchi.uz платформаси ишга туширилди. Ушбу платформа орқали сайлов жараёни ҳақида зарур маълумотларни олиш, сайлов участкасини аниқлаш мумкин.

Энг муҳими, ёшларнинг сайловда тўғридан-тўғри жараённи кузатишлари, хорижий экспертлар ва вакиллар билан биргаликда тажриба орттиришларига жуда яхши имконият бор. Айниқса, бу хорижий тилларни билган ёшларимизга зўр тажриба майдони бўлади. Бунинг учун сайтдан рўйхатдан ўтган ҳолда сайловда волонтёр ёки тренер сифатида иштирок этиш имкони яратилган.