Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Миллий гвардия, ИИБ ходимлари ҳамкорлигида  ўтказилган рейд тадбири давомида 2 нафар  фуқаро  Олот туманидаги Ўрта чўл массивидан  ов йўлланмасида кўрсатилганидан ортиқча ноқонуний равишда ёввойи ўрдакларни овлагани  аниқланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарига таяниб, Давлат экология қўмитаси ёзди.

Ҳолат юзасида фуқароларга Ўзбекистон Республикаси  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Қонунбузарларга 2 миллион 700 минг сўм жарима белгиланди ва табиатга етказилган зарар  540 000 минг сўм ҳисобланди.