Мамлакатда чоршанба кунидан буён совуқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Ўша куни Кампу-Гранди ва Флорианополис шаҳарларида рекорд соқув қайд этилди. Санта-Катарина штатининг 10 дан зиёд шаҳарларида қор ёғди. Риу-Гранди-ду-Сул штатининг 30дан зиёд шаҳарларида ҳам қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 0 даражадан пастга тушди.
Чоршанба куни энг соқув ҳаво ҳарорати мамлакатнинг Сан-Жоаким шаҳрида кузатилди. Бу ерда минус 7,8 даража ҳаво ҳарорати қайд этилди.
Яқин кунларда Порту-Алегри, Флорианополисе, Куритибе, Сан-Паулу ҳамда Кампу-Гранди шаҳарларида минус 5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.