Жумладан, бугунга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Фарғона, Қўштепа туманларида ҳамда Фарғона шаҳрида, маҳаллий ҳокимликлар кўмагида, истеъмолчилар учун маъмурий бинолар қуриб битказилиб, ишга туширилди.

Яқинда Ёзёвон тумани марказида ҳам туман ҳокимлигининг амалий кўмагида "Истеъмолчилар уйи" маъмурий комплекси қуриб битказилиб ишга туширилмоқда. Унда аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш мақсадида ташкил этиладиган “Истеъмолчи кутубхонаси” билан бир қаторда, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг “маҳаллабай” тизимини жорий этишга қаратилган “Ҳуқуқий маслаҳат” маркази фаолияти ҳам қўйилади.

Мазкур бинонинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда федерация марказий аппарати, вилоятлар ҳудудий бирлашмалари раҳбар ва масъул ходимлари, маҳаллий ҳокимлик ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Дилшоджон Жалилов ҳамда федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов ҳудудда фаолият бошлаётган "Истеъмолчилар уйи" туман аҳолиси (истеъмолчилари)нинг ҳуқуқий билимини ва истеъмол маданияти ошириши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишига тилак билдирди, дейилади федерация ахборот хизмати хабарида.