Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 1-минтақавий ҳудуд ЙПХ 1-отряди ЙПХ инспектори, сафдор Ф.Тошева ҳам бу хабарни олиб, синчковликни оширди. Йўлдан ўтаётган транспорт воситаларини кузатиб, шубҳали туюлганларини тўхтатиб текшира бошлади. Ўзини «қўлга тушмас» эканлигига ишонган гумонланувчи олиб қочилган автомобилда хотиржам Чирчиқ шаҳридан ўтар экан, инспекторнинг чалган ҳуштаги «капалагини» учириб юборди. У бир зумгина довдираб нима қилишни, қаерга қочишни билмай қолди. ЙПХ инспектори Ф.Тошева учун ана шу қисқа лаҳзалар кифоя қилди. У ҳамкасби, сафдор С.Умаровни ёрдамга чақирди. Биргаликда олиб қочилган транспорт воситасини ва гумондорни қўлга туширишди. Гумондор ва транспорт воситаси шаҳар ИИБга олиб бориб топширилди. Эндиликда гумондор ўз қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.