Хабарда айтилишича, шу йилнинг 7 июль куни соат 12:55ларда, Наманган шаҳар, И.Каримов кўчасидаги Наманган шаҳар, 5а-кичик нохиясида хизмат олиб бораётган ходим “Ласетти” русумли, автомашинани тўхтатиб текширган.

Автомашинани орқа ён ойналари туси рухсатномасиз ўзгартирилгани маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб,  автомашинасини жарима майдонига олиб кириб қўйилган. Фуқаро содир этган қоидабузарлиги юзасидан тузилган маъмурий баённомани енгилроғига ўзгартириб, автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига 50 АҚШ доллари беришни таклиф қилган.

Шу куни ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, автомашина ҳайдовчиси Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий биносининг орқа қисмида инспекторга 50 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора  тариқасида берган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.