Қарор лойиҳасида келтирилишича, ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик белгиланади.

Шунингдек, лойиҳада Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш таклиф этилган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидагича тўлдирилади: «ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирмаслик».

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 29 март кунигача давом этади.