2020 йил 10 август соат 16:30 да «Lada-Largus» русумли автомашина ҳайдовчиси Ховос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган вақтида, Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобиль йўлининг 239 километрида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан.
Лекин шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада, «Lada-Largus» русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли ва 55 ёшли икки нафар аёллар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. «Lada-Largus» автомашина ҳайдовчиси, 30 ёшли йўловчи ва унинг фарзандлари: 6 ёшли қизи, ҳамда 4 ёшли ўғли турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.