Жумладан, бўлим иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг шу йил 17 августдаги 2-1602-2004/637 сонли ижро ҳужжатига асосан, қарздор — “Тепақўрғон савдо қурилиш” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар — “Тошбулоқ қурилиш” МЧЖ ҳамда Бахтиёр Ғофуровдан ундирувчи — “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ Наманган филиали фойдасига жами 141 миллион 615 минг сўм кредит қарздорлик ундириш белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Қарздорликни бартараф этиш бўйича ихтиёрий муддат берилган. Бироқ қарздор кредит маблағини тўламагани учун ижро ҳаракати давомида қўшимча жавобгар номида бўлган SHAANXI SX3254DR384 русумли давлат рақами 50С225GA бўлган юк автомашинаси аниқланган ва давлат ижрочиси томондан хатланган.
Транспорт воситаси хатлангандан сўнг қарздор томондан 141 миллион 615 минг сўм тўлиқ тўлаб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Элёрбек РАҲИМОВ,
МИБ Учқўрғон тумани бўлими давлат ижрочиси