Форум ЮНEСКОнинг ижтимоий ва гуманитар фанлар сектори билан ҳамкорликда ташкил этилиши таъкидланган. Анжуманнинг ўтказиш санаси мавжуд санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, аниқланади.
«ЮНEСКО кўп ўн йилликлар давомида Марказий Осиёнинг умумий тарихи ва умумий маданий меросини тарғиб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келмоқда. Бундай ишлар, жумладан, «Ипак йўли» лойиҳаси ва «Марказий Осиё цивилизациялари тарихи» номли кўп жилдли китобга киритилган ишларда қамраб олинган, – дейилган мақолада. – Бўлажак форум минтақа ва унинг сарҳадларидан ташқарида цивилизациялар шаклланишида муҳим роль ўйнаган Марказий Осиёнинг умумий маданияти ва меросини ўрганиш ҳамда оммалаштириш учун яна бир ажойиб имкониятдир».
Хива Ипак йўли бўйлаб жойлашган қадимий шаҳарлардан бири сифатида таълим, фан ва маданият маркази бўлгани, минг йиллар давомида цивилизациялар бешиги бўлиб хизмат қилгани, Ичанқалъа 1990 йил ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилгани қайд этилган.