Режага кўра, спортчиларимиз 12-18 январь кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида ўтказиладиган "Gran Prix Zagreb Open-2021" турнирида иштирок этишади. Бу юнон-рум кураши бўйича терма жамоамизнинг бир йиллик танаффусдан сўнг қатнашадиган дастлабки халқаро мусобақаси ҳисобланади.

Загреб турнири якунига етиши билан Хорватиянинг Пореч шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланади. "Gran Prix Zagreb Open-2021" мусобақасида қатнашган аксарият терма жамоалар 18-29 январь кунлари оралиғида ўтказиладиган ушбу халқаро машғулотларда ҳам иштирок этишни режалаштирган.

Шунингдек, Загреб Гран-присида ҳамюртимиз, Халқаро тоифадаги рефери, «Олтин ҳуштак» соҳиби Тоҳир Ғуломов ҳакамлик қилади.

Маълумот учун, айни пайтда юнон-рум курашчиларимиз томонидан Токио Олимпиадасига 3 та лицензияси қўлга киритилган. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Элмурат Тасмурадов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлишган эди.

Хорватияга миллий терма жамоамиз қуйидаги таркиб билан йўл олди:

-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев, Илҳом Баҳромов

-60 кг: Исломжон Баҳромов, Феруз Тўхтаев

-63 кг: Элмурат Тасмурадов

-67 кг: Маҳмуд Бахшуллоев

-72 кг: Арам Варданян

-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов

-97 кг: Жаҳонгир Турдиев

-130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Мураббийлар - Равшан Рўзиқулов, Рустам Қудратов, Заза Силагадзе

Ҳакам - Тоҳир Ғуломов

Массажчи - Узроб Турсуналиев

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати