Жорий йилнинг 29 сентябрь куни "Samarqand avtomobil zavodi" МЧЖда ишлаб чиқарилган "SAZ LE-60" русумли автобусларнинг навбатдаги 10 донаси “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ тасарруфидаги "8-Aвтобус саройи" филиалига етказилган. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур харид қилинган янги автобусларнинг 7 донаси 6-сонли "Юнусобод мавзеси 6-даҳа — Юнусобод мавзеси 17-даҳа" автобус йўналишига бириктирилди.

Жадваллар сони бўйича бу автобуслардан иш кунларида 7 та, шанба кунларида 7 та ва якшанба кунларида 6 та чиқарилади.

Маълумот учун, бугунга қадар Тошкент шаҳрига ушбу автобуслардан 115 дона олиб келинган бўлиб, эндиликда уларнинг сони 125 донага етди.