Шунингдек, ушбу кўчага туташ номсиз кўчага Усмон Носир 1-тор кўчаси номи берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинганди.

Мазкур кўчага шоир номининг берилиши ҳам ушбу қарор бандининг ижросини таъминлашга қаратилгандир.