Воқеа жойига уч дақиқадан сўнг ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келишди. Тошкент шаҳар бўйича ФВБ ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 05.12 да чегараланиб, 05.21 да тўлиқ ўчирилди.
Воқеа туфайли жабрлануви ва қурбонлар бўлмади.
Ёнғин оқибатида 40 квадрат/метр жой ёниб кетган. Ёнғин сабабига аниқлик киритилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.