Хусусан, газ таъминотида уч босқичлидан икки босқичли тизимга ўтилаётганлиги юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг ҳал этилишига хизмат қилади.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жами 88 682 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси мавжуд. Бугун ҳудуднинг 20 мингдан ортиқ табиий газ истеъмолчиси хонадонига “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилган.
Шунингдек, истеъмолчиларга табиий газ 385 дона газ маромлаш қурилмалари орқали етказиб берилмоқда. Уларга сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида соҳа вакиллари томонидан таъминот уч босқичлидан икки босқичли тизимга ўтказилмоқда. Шу мақсадда тумандаги “Бободеҳқон” ва “Регистон” маҳаллаларида икки босқичли тизимга ўтказиш бўйича демонтаж ишлари амалга оширилмоқда. Натижада 30 дан ортиқ газ маромлаш қурилмаси демонтаж йўли билан олиб ташланади ҳамда 1300 дан ортиқ ерли хонадонлар икки босқичли тизимга ўтказилади.
Уч босқичлидан икки босқичлига ўтилиши бу – маромлаш қурилмаси ҳисобдонда мавжуд, дегани. Натижада табиий газнинг истеъмолчиларга бир маромда етиб борилиши таъминланади. Газ тақсимлаш қурилмалари орқали босимни назорат қилишга эса ҳожат қолмайди. “Бободеҳқон” маҳалласидаги ер ости газ қувурлари маънан эскирганлиги боис ҳозирда ер устига чиқарилиб, янги газ қувурлари тортилмоқда.