Юнусобод туманидаги Тошкент ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими 8 июлдан бошлаб таъмирлаш ишлари сабабли ёпилди.
Ҳайдовчилар қуйидаги бўлинмаларга мурожаат қилиши мумкин:
Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 43-уй (Файзобод);
Миробод тумани, Водил кўчаси, 53-уй (Узбум);
Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118А-уй (Собир Раҳимов);
Сергили тумани, Сергили автомашина бозор ҳудудида.