Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1,5, 2,3 ва 2,5 килограммлик 3 нафар ўғил ҳамда 2,3 килограммлик қизалоқ дунёга келди, дея хабар беради ССВ ахборот хизмати.
Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
Бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ учинчи ҳолатдир.