Бугун, 14 июль куни эрталаб соат 07:39 да Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш цехларидан бирида ёнғин чиққани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва соат 08:14 да аланга қуршаб олинган. Ёнғин соат 08:51 да бутунлай ўчирилган.

Ёнғин вақтида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти, шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб бориб, вазиятни назоратга олган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Маълумот учун, кеча Юнусобод тумани 8-даҳасида жойлашган, кўп қаватли уйларнинг бирида ҳам ёнғин чиқган эди.