Юпитерни кузатиш олимларга унинг Ердан қандай фарқ қилишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Иккала сайёрада ҳам чақмоқ юзага келганда атроф ёришади, аммо уларнинг пайдо бўлиш механизми бир-биридан фарқ қилади. Ерда улар сув булутларида ҳосил бўлади ва экватор яқинида кўпроқ учрайди. Юпитерда чақмоқ сув ва аммиакни бирлаштирган булутлардан келиб чиқади ва бу қутбларга хосдир.
Juno (“Юнона”) коинот кемаси 2020 йил 30 декабрда газ гигантининг 31-парвози пайтида чақмоқни суратга олишга муваффақ бўлди. Айни пайтда зонд булутлар тепасидан 32 минг километр баландликда жойлашган. Сурат JunoCam камераси ёрдамида олинган.
Juno орбитаси аста-секин сайёрага яқинлашмоқда. Келгуси ойларда қурилма Юпитернинг қоронғу томони устидан учиб ўтади, бу эса чақмоқни кузатиш учун янада қулай имкониятлар яратади, деб хабар беради mir24.tv.