Юпитернинг чизиқлари экватор бўйлаб айланади. Улар телескоп орқали аниқ кўринади ва олимлар уларни анча вақтдан буён, шу жумладан инфрақизил диапазонда ҳам кузатишяпти. Чизиқлар ёрқин ёки тўқ рангда намоён бўлади. Замонавий технологиялар ҳатто ғарб ва шарқдан кучли шамоллар олиб юрадиган булутларни кўришга имкон берди.

Экватор яқинида шамол шарққа қараб эсади. Қўшни кенгликларда шамол йўналиши ғарбга ўзгаради, лекин қутбларга яқинроқ у яна шарққа бурилади.

Ҳар 4-5 йилда бир марта Юпитер об-ҳавосида глобал ўзгаришлар рўй беради. Чизиқларнинг ранглари ўзгаради ва яқин вақтгача бу нима учун содир бўлиши номаълум эди.

Аввалги тадқиқотлар Юпитердаги бундай ўзгаришлар қайсидир маънода газ гиганти сатҳидан тахминан 50 километр пастдаги инфрақизил нурланишнинг тебранишлари билан боғлиқ. Янги илмий ишлар шуни кўрсатдики, бу ҳодисага сайёра тубида магнит майдони туфайли юзага келадиган тўлқинлар ҳам таъсир қилади.

Juno маълумотларига асосланиб, олимлар Юпитернинг магнит майдонидаги ўзгаришларни кузатишга муваффақ бўлишди. Унда тўлқинга ўхшаш тебранишлар аниқланган. Тадқиқотчилар ушбу тебранишларнинг даврини ҳисоблаганида, улар Юпитернинг инфрақизил нурланишида кузатиладиган ўзгаришлар пайтига тўғри келиб қолиши маълум бўлди.

Олимларнинг таъкидлашича, бундай ўзгаришлар булутлар ёки аэрозолларнинг мураккаб динамикаси ва реакциясини акс эттиради. Бу жараёнлар ҳали тўлиқ тушунилмаган ва кўпроқ тадқиқотларни талаб қилади, деб хабар беради mir24.tv.