Учувчисиз транспорт воситаси табиий йўлдошга яқин масофада парвозларни амалга ошира бошлади, бунинг натижасида олимлар уни янада чуқурроқ ўрганишга муваффақ бўлишди.
Ио бутун Қуёш тизимидаги энг фаол вулқонга эга объект ҳисобланади. Аммо олимлар ҳали ҳам унинг тузилиши ва хусусиятлари ҳақида жуда кам нарса билишади.
Охирги тадқиқотда NASA реактив ҳаракат лабораторияси жамоаси Ио юзасида 266 та фаол вулқонни ҳисоблаб чиқишди.
Иони кузатиш учун JIRAM спектрометридан фойдаланилган, унинг ёрдамида олимлар аввалроқ инфрақизил нурда Юпитер атмосферасининг юқори қатламларини текширишган. Юнона нафақат экватор, балки табиий йўлдошнинг қутб ҳудудлари устидан ҳам учиб ўтди. Тадқиқотчилар иссиқлик оқимларининг тақсимланиши ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди. Ушбу маълумотлар фазовий жисмнинг ички қисмининг хусусиятлари ҳақида хулоса чиқариш имконини берди, деб хабар беради mir24.tv.