ОАВ хабарларига кўра, Хальмахера оролида (Шимолий Малуку вилояти) жойлашган вулқон ёнбағирларида тахминан 20 киши қолиб кетган: тўққиз сингапурлик ва 11 индонезиялик. Шимолий Хальмахера полицияси бошлиғи Эрлихсон Пасариб ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади.
“Мавжуд маълумотларга кўра, улар икки нафар чет эллик – Хитой ва Сингапур фуқаролари. Уларнинг шахсига доир ҳали ҳам аниқ маълумот йўқ”, деди Пасариб ва омон қолганларни эвакуация қилишда ўнлаб қутқарувчилар ва полиция ходимлари иштирок этаётганини қўшимча қилди.
Маҳаллий вулқоншунослик ва геологик офатларни юмшатиш маркази (PVMBG) маълумотларига кўра, вулқон отилиши 8 май куни соат 7:41 да содир бўлган. Кул устуни кратердан тахминан 10 000 метр баландликка кўтарилиб, денгиз сатҳидан 11 000 метрдан ошди, деб хабар берди regnum.ru.