Маълумотлар фазовий кеманинг табиий йўлдошга яқин масофада амалга оширган парвози вақтида унга ўрнатилган JIRAM спектрометри томонидан тўпланган.
Олимлар Ганимед магнит майдонининг моделини яратишди ва унда тузлар ва органик моддаларни аниқлашди.
Ганимедда органик моддалар мавжудлиги ҳақидаги фикрлар аввал ҳам илгари сурилган эди. Спектроскопик тадқиқотлар NASAнинг “Галилео” фазовий кемаси ва “Хаббл” телескопи томонидан амалга оширилган эди. Бироқ бу тадқиқотлар аниқ хулоса чиқаришга имкон бермаганди, деб хабар беради mir24.tv.