Республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган бўлиб, уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади: 

— давлат ҳуқуқий фаолият;
— юридик хизмат; 
— суд-ҳуқуқий фаолият. 

 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

 Ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади. 

Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.