Тадбирда 150 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.

Халқаро конференциялар мажмуасининг "Нефертити" залида Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси  олий даражадаги тадбирни очиб берди.

Очилиш ялпи мажлисида қатор жаҳон етакчилари ва нуфузли халқаро арбоблар, жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, 2023 йилдаги CОП28 мезбони Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид, Сенегал Президенти, Африка Иттифоқи Президенти Макки Салл, таниқли олимлар ва жамоатчилик фаоллари сўзга чиқди.

Форумнинг биринчи кунида олтита давра суҳбати ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, 6-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган конференция ишида 100 дан ортиқ  давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 197 мамлакатдан 60 мингга яқин нуфузли шахслар, олимлар, фаоллар  қатнашади.