Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, 12 сентябрда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ поезди 834 нафар юртдошларимиз билан «Кинел» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.
Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.
Шунингдек, 847 нафар юртдошларимиз билан 12 сентябрда Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.