Шаҳардаги “Август” ташкилоти ҳамда Екатеринбург шаҳридаги “САИ ГОН” кафесида ишлаётган фуқароларимиз ўртасида учрашув ўтказилиб, улардаги мавжуд муаммо ва таклифлар тингланди.
Учрашувда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бошқа йўналишларда амалий ёрдам бериш мақсадида Россия Федерацияси ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси элчихонаси, Бош консулхоналари ва Агентлик вакилликлари фаолият юритаётгани ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, меҳнат мигрантларини турар жойи ҳамда иш фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, Екатеринбург шаҳридаги “САИ ГОН” кафесида ишлаётган 50 нафарга яқин фуқароларимиз билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда фуқароларга оммавий тадбирларда қатнашмаслик, Россия миграция қонунчилиги талаблари асосида иш фаолиятларини юритиш лозимлиги тушунтирилди.