Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ходимлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган мазкур корхонага бориб, вазиятни ўрганганида, корхона раҳбари юртдошларимизни паспортлари ва икки ойлик иш ҳақларини бермасдан ишлатаётганлиги маълум бўлди.

Музокаралар натижасида меҳнат мигрантларининг паспорт ва 200 минг рубль ойлик иш ҳақлари олиб берилди.

Иш берувчи Россия Федерациясининг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.