Мазкур мурожаат ўрганилиб, мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллиги ходимлари ва ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ёрдамида олиб берилди.
Паспортларни олиб қўйган “ўртакаш”лар Россия Федерациясининг тегишли қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши тушунтирилди, дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-саҳифасида.