«1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда – бирга югурамиз» шиори остида 3 километр масофага югyриш бўйича ўтказиладиган мусобақада ҳар бир шаҳарда 2 минг нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутиляпти.

– «Янги нафас» югуриш мусобақаси нафақат аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштиришга, балки йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз, – дейди Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси масъул ходими Камолиддин Рўзамуҳаммедов. – Авваллари юртимизда марафон ёки югуриш мусобақалари битта ҳудудда ташкил этилган бўлса, бу сафарги оммавий спорт тадбири бир пайтнинг ўзида 8 та шаҳарда ўтказилади. Барчасида югуришга бир вақтда старт берилиши мусобақанинг нуфузини, унинг қамровини белгилайди. Мамлакатимизда шу соҳага ихтисослашган мутахассисларнинг янгича форматда ишлаш кўникмасини оширади.