27-Халқаро математика мусобақаси (ИМC) натижалари эълон қилинди.
Халқаро математика мусобақасида дунёнинг 36 давлатидан ёш математиклар иштирок етди. Бугун мазкур мусобақанинг якуний натижалари эълон қилинди.
Мусобақанинг якка тартибда ўтказилган баҳсларида ўзбекистонлик ёш математиклар 4 та кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Улар орасида Муҳаммад ал Хоразмий мактаби ўқувчиси, Aхтамов Озод - (Бронза) ҳамда Aсилбек Суннатовлар ҳам бор!
Жамоавий баҳсларда эса кичик ёшлилар жамоамиз 3 ўрин (4 та бронза) ни қўлга киритган бўлса, катта ёш тоифасида иштирок этган ўқувчиларимиз 2 ўрин (4та кумуш) га муносиб кўрилди.
Ушбу ғалаба билан барча иштирокчиларни, уларнинг устозлари ҳамда ота-оналарини табриклаймиз.